БАҒДОД

БАҒДОД — шаҳарча, Фарғона вилояти Бағдод туманў маркази. Туманнинг шим.-шарқий қисмида. Катта Фарғона канали яқинида. 1894—1962 й. ларда Се-рово деб аталган. Яқин т. й. станцияси — Фурқат. Бардоддан Фарғонагача бўлган масофа 70 км. Аҳолиси 12,8 минг киши (2000). асосан, пахтачилик билан шуғулланади. Мебель, пойабзал ф-калари, қ. х. машиналарини таъмирлаш устахонаси, акциядорлик жамиятлари, туманлара-ро таъминот базалари (нефть, кимё ва б.), кичик ва хусусин корхоналар, телестудия мавжуд. 3 умумий таълим мактаби, 2 лицей, 2 кутубхона. 1 алоқа бўлими, 1 касалхона, 2 поликлиника, музей ва 25 дан зиёд маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.