БАҚТРИЯ ТЕКИСЛИГИ

БАҚТРИЯ ТЕКИСЛИГИ — Афгонистон шим. даги тоғ олди текислиги; Амударёнинг чап соҳилида. Уз. 400 км, энг сербар жойи 140 км. Баландлиги шим.-ғарбида 250 м дан жан. да 500 м га етади. Тектоник ботикда бўлиб, ер юзаси аксари қумгил ва лёседан таркиб топган. Иқлими қуруқсубтропик иқлим. Июлнинг ўртача т-раси ЗГ, янв. ники 3°. Йилига 150—250 мм ёғин ёғади. Ландшафта шимда кумли чўддан иборат; Амударё бўйида тўқай ва ўтлоқлар бор. Б. т. жан. даги Мозори Шариф вилоятида Мозори Шариф, Тош-қўргон, Шибирғон, Қундуз ва б. шаҳарлар жойлашган. Пахта, буғдой, қанд лав-лаги, шоли экилади. Қўйчилик, йилқичилик билан шуғулланилади.