БАҚТРИАН

БАҚТРИАН — икки ўркачли туя. Қалмоқ, қозоқи ва мўгул зотлари бор. 35 — 40 йил яшайди. Ватани Марказий Осиё. Жуда қадимдан хонакилаштирилган. 19-а. нинг охирларигача Жан. ғарбий Монголия чўлларида ёввойи ҳолда ҳам яшаган. Халқаро Табиат муҳофазаси Кенгаши Қизил китобига киритилган. Марказий Осиё мамлакатларида боқилади (қ. Туя).