БАҚОЕВ Убайдулла (1947.31.10) – актёр ва режиссёр. Ўзбекистон халқ артисти (1991). Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати ин-тини (1971) ва Москва кинематофафчилар ин-тини (1996) тугатган. А. Ҳидоятов иомидаги театрда реж. (1969 – 72; 1980 – 81 йларда бош реж.), Бухоро театрида бош реж. (1972 — 80; 1981 — 94 й. лар), 1994 йдан «Фохира» киностудиясида бош реж. Бақоев бир қанча спекталларни саҳналаштирган. Актёр сифатида кўпгина фильмларда суратга тушган: Самиғ («Ёз ёмғири»), Абутабак («Шаҳризоданинг янги эртаклари»), Ак-ромхўжа («Армонли кунлар»), Мирзо («Қилич ва кўз ёши») ва б. Ҳар бир жанр (фожиа, драма, комедия ва б.)нинг саҳ-на чизгиларини моҳирона топа билиш, томошабинга инсон дунёси, унинг ички кечинмалари, қарашларини ёрқин бўёқларда етказиш Бақоев ижодига хос.