БАҚО ВА ФАНО

БАҚО ВА ФАНО (араб, бақо – боқийлик, барқарорлик; фано — фонийлик, йўқолиш, ўткинчилик) — ўрта аср Шарқ фалсафасидаги тушунча. Чексизлик ва чеклилик маъносида қўлланилган. Ислом динида бақо — Аллоҳ сифатларидан бири. Бақо — барча яхши сифатларни ўзида мужассам қилиш деб ҳам тушунилади. Фано — ўзидаги барча ёмон сифатларни йўқ қилиш йўли билан Аллоҳга яқинлик ҳосил қилишликдир. Суфийликда фано мақомига етгач солик Аллоҳнинг ҳақдиги ва улуғлиги тўғрисидаги фикру зикрга ғарқ бўлиб, бу фоний дунёдаги жамики нарсаларни унутиб юборади. Бу мақом «фано филлоҳ» деб аталади.