БАЯМО

БАЯМО — Кубанинг шарқий қисмидаги шаҳар, Гранма провинциясининг маъмурий маркази, Баямо дарёси бўйида. Аҳолиси 125 минг киши (1990). Т. й. тугун и. Шакаркамиш, кофе, какао, дон экинлари, мсвалар етиштириладиган р-ннинг савдо маркази. Баямода озиқ-овқат (асосан шакарқанд з-длари), тўқи-мачилик, тамаки, қурилиш материаллари и. ч. саноати корхоналари бор. Шаҳарга 1513 й. да асос со л ин гаи.