БАШОРАТ (араб. — хушхабар, суюнчи хабар) — илмий билишнинг бир шакли, ҳали фанга тўла маълум бўлмаган, имконият тариқасидаги ҳодисалар, турли жараёнлар тўғрисида олдиндан фикр айтиш. Башорат ижодий жараён бўлиб, табиат, жамият тараққиёти объектив қонунларининг фанда ўрганилган асосларига суянади, шундан келиб чиқади. Ҳар бир фан Б. учун бой материал беради. Мас, астрономиядаги били мл ар Ой ва Қуёш тутилиши муддатини бир неча йил олдин аииқ қилиб белгилаш имконини берди; кимедаги билимлар асосида ҳали топилмаган элементлар олдиндан айтилди ва ҳ. к. Назарий ва тажриба маълумотларини умумлаштириш, ҳодисалар қонуниятлари ва алоқасини ҳисобга олиш асосида олдиндан айтиш ижтимоий ҳаётда, фан ривожида муҳим аҳамиятга эга.