БАШАРОВ

БАШАРОВ Қутлуғ (1925.31.12, ҳоз. Олмаота вилояти Малааксу қишлоғи) — график рассом, Ўзбекистон халқ рассоми (1975). Ўзбекистон БА фахрий аъзоси (1997). П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида таълим олган (1952 — 56), Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1982). Асосан линогравюра, литография, акварель усули да ишланган дастгоҳ ва китоб графикаси асарлари билан танилган. Башаров асарларида безатилаётган асар, бадиий асар характернўй очиб беришга ин-тилади, образлар руҳиятини чуқур сритади. Дастгоҳ графикасига мансуб триптихлари, автолитография туркумлари фломастер билан қоғозга иш-лаган «Ўзбекистон мусиқаси ва рақслари» туркуми (1973), портретлар («Али-шер Навоий», 1968; «Абу Райҳон Беруний», 1972; «Акмал Икромов» ва б.), рангли гравюра туркумлари («Инсонга тинчлик керак», 1983; «Шарқ аёллари», 1984)бор. Рангтасвирда ҳам самарали ижод қилди: «Навоийнинг ҳаёти ва ижоди (1995), Амир Темур 660 йиллигига мойбуёқ асарлари туркумлари («Амир Темур лашкарбоши», «Амир Темур портрети» ва б., 1996) ва б. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979). «Эл-ют ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1999).