БАЦИЛЛАЛАР (лот. bacillum — таёқча) — споралар ҳосил қиладиган таёқчасимон бактериялар. Оддий бўлиниш йўли билан кўпаяди. Бациллалар сапрофитлар (касалликтарқатмайдиган, зарарсиз) ва патоген микроблар (касаллик тарқатувчилар) деб икки гуруҳга бўлинади. Сапрофитлар табиатда кўп учрайди. Патоген Бациллаларга куйдирги, қоқшол ва б. касалликларни қўзғатувчи микроблар киради. Бациллалар органик моддаларни минерал моддаларга айлантиришда қатнашади. Айниқса пектинлар ҳосил бўлишида уларнинг аҳами-яти катта.