БАХТСИЗ ҲОДИСА — турли табиий офат, авария ва б. кўнгилсиз ҳодисалар оқибатида баданга шикаст етиш, майиб бўлиш ёки ўлиш ҳоллари. ЎзР қонунларида корхоналар, қурилиш, транспорт, конлар ва б. жойларда хавфсизлик қридалари бузилишига йўл қўйиб, Бахтсиз ҳодиса ларга сабабчи бўлган шахсларга нисбатан тегишли жазо чоралари белгиланган. Жум-ладан, радиоактив материаллар ва ядро қурилмаларидан фойдапаниш қоидаларини бузиш, шу материалларни конунга хилоф тарзда ишлатиш, тадқиқот ишларини бажаришда, тоғкон, қурилиш ёки портлатиш ишларида хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза этиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳоллари, транспорт қаракати ва воситаларидан фойдаланиш хавфсизлигига зид ра-вишда жиноятлар содир этилгани учун ЎзР ЖКда тегишли жазо чоралари кўзда тутилган. Жумладан, хавфсизлик техникаси, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишга оид бошқа қоидаларнинг улар ижроси учун масъул шахслар томонидан бузйлиши ўртача оғир ёки тан жароҳати етказилишига сабаб бўлса, энг кам иш ҳақининг 25 бараваридан 50 ба-раваригача миқдорда жарима ёки 5 й. гача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 й. гача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 й. гача озодликдан маҳрум қилиш б-н, ўша қилмиш одам ўлишига ва б. оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан ва 5 й. гача озодликдан маҳрум килиш билан жазоланади (257-модда). Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг Маст ҳолатда ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки ақл-идрокка таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлса, ўша масъул шахс энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима тўлайди ёки 3 й. гача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан ва 3 й. гача озодликдан маҳрум қилинади (261-модда). Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги коидаларининг транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан бузилиши баданга ўртача ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 й. гача ахлоқ тузатиш ишлари б-н, ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан ва 7 й. гача озодликдан маҳрум қилиш б-н, ўша қилмиш одамлар ўлимига, хдлокатга ва б. оғир оқибатларга сабаб бўлса, муайян ҳуқукдан ва 10 й. гача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади (266-модда).