БАХТИЁРИИЛАР

БАХТИЁРИИЛАР — Эроннинг асосан жан.-ғарби (Бахтиёрия)да яшовчи кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилалар. Сони I млн. киши (1992). Бахтиёриилар форс тилида сўзлашади. Ислом динига эътиқод қилишади. Бахтиёрииларда қабила-уруғчилик тартиблари ҳанузгача сақланган. Бахтиёриилар асосан икки уюшма (ҳафтланглар ва чаҳорланглар) га бўлинган. Уюшмаларни илхонлар, уруғларни эса хонлар бошқаради. Б. Эроннинг энг қад. халқларидан бўлиб, марказий ҳокимиятга бўйсунмай, доимо мустақил ҳаёт кечириб келган. Бахтиёриилар асосан чорвачилик — қўй, эчки боқиш ва қисман деҳқончилик билан шуғулланади. Бахтиёрииларнинг бир қисми Жан. Эрондаги нефть саноатида ишлайди.