БАХТ

БАХТ (1964 й. гача Великоалсксеевская) — Сирдарё вилоятияагм шаҳар (1980 йдан). Вилоятнинг шим.-шарқида. Аҳолиси 10 минг киши (2000). Тошкент — Хо-вос т. й. ҳамда Катта Ўзбекистон тракти (Тошкент — Термиз автомобиль йўли) ёқасида. Тошкентдан 95 км жан.-ғарбда. Бахтда пахта тозалаш, нон з-длари, қандолатчилик, яхна ичимликлар цехлари, и. ч. тижорат фирмаси, 3 умумий таълим мактаби, кечки таълим мактаби, болалар ва ўсмирлар маркази, ўқувчилар ижодий уйи, марказий касалхона, амбулатория, маданият уйи, 2 кутубхона бор.