БАХМАНЁР

БАХМАНЁР Абул Ҳасан Марзубон ўғли (? — 1067) — озарбайжон файласуфи. Ибн Синонинг шоғирди. Форобий ва Ибн Сино таълимотларини ҳимоя қилган ва ривожлантирган. Ислом ақидаларини асослашда аристотелизм ва неошгатонизмдан фойдаланган. Бахманёр мавжудот ҳақида пантеистларча фикр юриттан (к-Пантеизм). У оламни «бошланғич руҳий сабаб» — Аллоҳдан келтириб чиқаради ва эманация асосида тушунтиради; барча мавжуд нарсаларни ўрта аср фалса-фасида кенг тарқалган тушунчалар — вужуди мумкин, вужуди вожиб асосида талқин этишга ҳаракат қилади. Бахманёр билиш назариясида ақлий билишни ҳимоя қилиб, рационализмнн ривожлантирди. Бахманёрнинг М«абод аттабиат («Метафизика») ва «Маротиб ал-мавжудот» («Мавжудотнинг мартабалари») (Қоҳира, 1911, араб тилида; Лейпциг, 1851, немис тилида) асарларида мавжудот ва билиш масалалари қараб чиқилган. «Китоб аттаҳсил» («Таҳсил китоби») ва «аз-Зийнат» («Зийнатлаш») асарлари мантиқ илмига, «ал-Бахжад ва ас-саодат» («Гўзаллик ва бахт») китоби ахлоқ масалаларига бағишланган. Бахманёр б-н Ибн Сино ўртасидаги фалсафий ёзишмаларнинг кейинчалик кўчирилган айрим нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади.