БАХМАЛ ДАРАХТ

БАХМАЛ ДАРАХТ, пўкак дарахт (Phellodendron amurense) — тошбақатолдошлар (рутадошлар) оиласига мансуб дарахт. Бўйи 25 — 30 м, танасининг диаметри 70 — 80 см га яқин; асосан Узоқ Шарқ, Жан. Сахалин, Япония ва Хитойда усади. 300 йилгача яшайди, пўстлоғи кулранг, бахмалсимон бужмайган, ичида оч сариқ пўкак қатлами бор. Шунинг учун пўкак дарахт ҳам дейилади. Барглари патсимон мураккаб, карамақарши жойлашган, ҳиди қўлан-са. Меваси қора, майда, ҳидли. Ёғочидан фанер и. ч. да, пукагидан саноатда фойдаланилади. Луб қаватидан оч сариқ бўёқ ва танидлар олинади. Кўпинча хушманзара ўсимлик сифатида экилади. Ўзбекистонда ҳам ўстирилмоқда.