БАХИЛЛИК — ахлоқ тушунчаси. Бирон шахснинг ўсишини, даражаси, обрў-эътибори ошишини, ютуғи, истеъдоди ва б. ни ич-ичидан кўра олмаслик. Бахиллик шахсиятпараст, худбин ва кўнгли қора кишиларга хос хусусият бўлиб, одамлар ўртасидаги ижтимоийахлоқий муносабатларга салбий таъсир қилади, уларни бузади, жамиятдаги инсонпарварлик ва адолатга путур етқазади, жаҳолатни кучайтиради. Бахил кишилар бошқаларни кўролмаганлигидан ташкари, уларнинг бахтсизлиги, нотинчлигини истайдилар. ўзгаларнинг муваффақиятсизлигидан, нотинчлигидан мамнун бўладилар. Бахилликка азалдан ёмон назар билан каралган, халқ оғзаки ижоди намуналарида, ҳикоя, эртак ва достонларда у энг ярамас одат сифатида тасвирланган. Қуръони карим ва ҳадисларда ҳам Бахиллик ҳамма ҳаром ишларнинг ва ярамас хулкларнинг боши сифатида қораланган, сахий, ҳимматли, мурувватли, феъли кенг инсон бўлишга даъват этилган.