БАФФИН ЕРИ

БАФФИН ЕРИ — Канада Арктика Архипелагиаатк энг йирик орол. Майд. 476 минг км2. Оролда қарийб 3,4 минг киши яшайди. Баффин ери архей ва протерозой бурмаларидан тузилган. Шим. Америка қалқонида жойлашган. Шарқий қирғоқлари баланд (2591 м гача) ва фьорд кўп; ғарбий қирғоклари паст. Оролнинг кўп қисми ясситоғ ва айрим тоғлардан иборат. Ғарбида ботқоқлик ва кўл кўп. Иқлими совуқ ва нам. Қор кўп ёғади. Тоғларда музликлар бор. Арктика ва тоғ тундраларидан иборат. Ўсимликлари — йўсин, лишайник, тундра буталари. Ҳайвонлари — лемминг, кугб тулкиси, қутб қуёни. Асосий аҳоли пункти — Фробишер-Бей.