БАТЬ Лидия Григорьевна (1900— 1985) — рус ёзувчиси ва танқидчиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1970). Ижодини ҳиьюя, очерк ва тақризлар ёзишдан бошлаган, кейинроқ қиссалар ёзган. А. И. Дейч билан хамкорликда ёзган икки қиссаси: «Фритьоф Нансен» (1936), «Тарас Шевченко» (1939) дан сўнг «Буюк истеъдод» (1958), «Ҳақиқат учун раҳмат» (1961), «Денгиз ҳайқиради» (1967), «Унутилмас учрашувлар» (1970) каби асарларни яратди. Унинг ўзбек халқи ҳаёти ва адабиёти билан яқин алоқаси Тошкентда (1942 — 44) яшаган йилларида бошланган. Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган «Ҳаёт бўстони» (1948) қиссаси Бать адабий фаолиятида муҳим ўрин тутади. Ҳамза, Ғ. Ғулом, Ҳ. Олимжон, А. Қахҳор, Зулфия, А. Мухтор ва б. ижоди ҳақида мақолалар, очерклар, тақризлар ёзган. М. Қўшжонов б-н ҳамкорлиқда яратган «Ойбек» (1966) танқидий-биографик очерки ўзбек адабиёти тараққиётига салмоқди ҳисса бўлиб қўшилган. И. Султонов билан ҳамкорлиқца Ҳамзанинг «Майсаранинг иши», «Паранжи сирлари» (1951), В. Смирнова билан ҳамкорликда Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» (1958), «Меҳробдан чаён» (1961) асарларини рус тилига таржима қилган.