БАТУМИ

БАТУМИ — Грузия Республикасидаги шаҳар (1878 й. дан), Ажария Республикаси пойтахти (1921 й. дан). Қора денгиз соҳилидаги йирик порт, курорт шаҳар ва саноат маркази. Боку — Батуми т. й. нинг охирги ст-яси. Жан. да Туркия билан чегарадош. Аҳолиси 137 минг кишидан зиёд (1999). Батумининг иқлими илиқ, нам субтропик. Ўртача йиллик т-ра 14°, авг. да ўртача т-ра 23°, янв. да 6,4°; ййлига 2500 мм ёғин ёғади. Шаҳар ўрта асрларда Батоми деб юритилган. 17-а. да Усмонли турклар салтанати таркибига кирган. Берлин шартномасига кўра 1875 й. да Россияга қўшиб олинган.

Нефть қайта ишланади, машинасозлик (кемалар, нефть ва чой саноати учун жиҳозлар, трансформатор, электрокар ва б. ишлаб чиқарилади), озиқ-овқат (чой, тамаки ф-калари, цитрус мевалари маҳсулотлари кти ва б.), енгил (кўн пойабзал ва тикувчилик и. ч. бирлашмалари) саноатлари ривожланган. Техник резина буюмлари, кимё-фармацевтика, кофеин з-длари бор. Пед. ин-ти, 2 театр, 2 музей, аквариум-дельфинарий бор. Батуми ботаника боғида тропик ва субтропик минтақаларга хос ўсимликлар ўстирилади. Шаҳар яқинвда Махинжаури, Зелёний Мис (Яшил бурун), Цихисдзири, Кобулети курортлари жойлашган.