БАТИСТ

БАТИСТ (франц. batiste) — жуда ингичка пишитилган ипдан полотноли урилишда тўқилган газлама. Зиғир ёки пахта толасидан олинадиган иплардан тўқилади. Оқ ёки ҳар хил оч рангда бўлади. Батистдан ёзги кўйлак, ич кийим, чойшаб, ёстиқ жилдлари ва б. буюмлар тиқилади.