БАТИАЛЬ ЁТҚИЗИКЛАР

БАТИАЛЬ ЁТҚИЗИКЛАР — денгиз ва океан чўкиндилари. Материк ён бағри ёки шельф зонасида йиғилади. Батиаль ётқизиклар 200 — 3000 м чуқурликда учрайди. Батиаль ётқизиклар Дунё океани майдонининг қарийб 20%ини қоплаган. Асосан қурукликдан келтирилган терриген ёткизиқлардян ҳосил бўлади. Кўк, яшил, қизил ёки кулранг вулкан ва оҳактош гилларидан, чуқур сув ости қуми, баъзан шағалдан иборат.