БАТАШ

БАТАШ, ботош — ўзбек қабилаларидан бири. Баташлар 18 — 19-а. ларда Бухоро хонлигининг сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнаган. В. Радловнпнт ёзишича, манғитлар сулоласидан бўлган Бухоро хони тахтга ўтирар экан, уни 4 қабила вакиллари кигизга ўтқазиб 4 томонидан кўтарганлар. Бу қабилалар — минг, аллот (арлот), баҳрин ва Баташ бўлган. 19-а. нинг 70-й. ларида Қашқадарё вилоятида 5 минг Б. бўлган. Баташлар ўтроқ ҳолда Бухоро, Сурхондарё вилоятларида ҳам яшаган. Баташ ўзбек миллати таркибига кирган.