БАТАКЛАР — Индонезияда (асосан Суматра о. да) яшовчи халқлар гуруҳи (тоба, каро, паклак, сималунгун, мандайлинг, ангкола). 4,5 млн. киши (1992). Индонез тиллари таркибига мансуб тилларда сўзлашади. Диндорлари — мусулмон-суннийлар, тоба — протестантлар, каролар анъанавий эътиқодларга риоя қиладилар.