БАС-ТЕР — Гваделупа о. даги шаҳар, Вест-Индияда, Франция мулки бўлмиш Гваделупанинг маъмурий маркази. Аҳолиси 53 минг киши (1990). Денгиз порти. Шакар, банан, какао, кофе, ваниль четга чиқарилади. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шаҳарга 1643 й. да асос солинган.