БАССО ОСТИНАТО

БАССО ОСТИНАТО (итал basso ostinato — қатъий бас) — мусиқада вариация шаклларидан. Асарда ўзгарувчи юқори овозлар жўрлигида пастки (бас) овоз кўп марта такрорланишига асосланади. Қад. раке жанрлари (пассакалья, чакона)да ва улар асосида яратилган асарларда (мас, И. С. Бах, Д. Букстехуде, Д. Шостакович, П. Хиндемит ва б. ижодида) Бассо остинато шаклидан кенг фойдаланилган. Ўзбекистон композиторларининг асарларида ҳам қўлланилади: М. Тожиевнинг 1-симфонияси (1 қисм — «Пассакалья»), Ф. Янов-Яновскийнинг «Оркестр учун концерт»и (V қисм — «Бассо остинато»), Ик. Акбаровнинг «Самарқанд ҳикоялари» (IV қисм — «Шоҳизинда») ва б.