БАСОВ Николай Геннадиевич (1922.14.12) — физик олим, квант электроника асосчиларидан бири, акад. Биринчи квант генератор — мазерни яратди (А. М. Прохоров билан биргаликда). Илмий ишлари яримўтказгич лазерларига, қаттиқ жисмлардан бўлган лазерларнинг қудратли импульслари назариясига, частота квант стандартига, қудратли лазер нурланишининг модда билан ўзаро таъсирига оид. Нобель мукофоти лауреати (1964; А. Прохоров ва Ч. Таунс б-н биргаликда).