БАСКАКОВ Николай Александрович (1905—1996.20.8, Москва) — туркийшунос олим. Қорақалпоғистонда (1960), Туркманистонда (1962), Қозоғистонда (1967) хизмат кўрсатган фан арбоби, филол. фанлари дри (1950). Фин-угор жамиятининг мухбир аъзоси (Финляндия, Хельсинки, 1967), УралОлтой жамиятининг фахрий аъзоси (Гамбург, 1968). Москва давлат ун-тини тамомлаган (1930). Илмий ишлари қорақалпоқ тили, унинг сўз туркумлари ва сўз ясалишига бағишланган. Баскаков ўзбек, қорақалпоқ, нўғой, хакас, татар, олтой, қораим, уйғур, туркман ва б. туркий тилларга оид кўплаб дарслик, грамматик очерк ва услубий қўлланмалар муаллифи.
Ас: Каракалпакский язык, фонетика и морфология, М., 1952; Тюркские языки, М., 1960; Введение в изучение тюрских языков, М., 1967.