БАРҚИЁРУҚ

БАРҚИЁРУҚ, Рукнуддин Барқиёруқ (? — 1104) — салжуқийлар султони (1094 — 1104). Маликшоҳ 1 нинг ўғли. Маликшоҳ I вафот этгач, унинг ўғиллари Барқиёруқ, Маҳмуд, Маликшоҳ, Муҳаммад ва Санжар ўртасида тахт учун кураш бошланиб, вазир Низомулмулк Б. ни қўллаб-қувватлаган. Барқиёруқ биродари Маҳмуд ҳукмронлиги (1092 — 94) дан сўнг тахтни эгаллашга муваффақ бўлган. У ўз ҳукмронлиги даврида мулкдорлар ғалаёнлари, ҳашшошийлар ҳаракати ва тахт талашаётган биродарларига қарши кураш олиб бориб, салтанат бирлигини сақлашга ҳаракат қилган.