БАРҚАРОРЛИК ВА ЎЗГАРУВЧАНЛИК

БАРҚАРОРЛИК ВА ЎЗГАРУВЧАНЛИК — диалектик фалсафанинг жуфт тушунчалари. Барқарорлик нарса ва ҳодисаларга хос муайянликни ифодаласа, ўзгарувчанлик уларнинг маълум бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўтиш жараёнини билдиради. Ўзгарувчанлик кенг маънодаги ҳаракат тушунчасини ифодалаб, шу маънода мутлақ характерга эга. Тайин нарсаларга оид хосса сифатида эса у нисбийдир, чунки нарсаларнинг ўзгариши бирон-бир муайянликка нисбатангина содир бўлади. Ўзгарувчанликни барқарорликдан ажратиб мутлақлаштириш скептицизм ва релятивизмаг олиб келса, аксинча, барқарорликни мутлақпаштириш ақидапарастликка олиб келади. Диалектика Б. ва ў. ни ўзаро узвий бирликда, мавжуд диалектик қарамақаршиликлар тарзида олиб қарайди. Аниқ фанларда Барқарорлик ва ўзгарувчанлик ва ў. тушунчалари тегишли тайин тушунчалар б-н ифодаланади ва и-тларда муҳим методологик аҳамият касб этади.