БАРЧИНЛИҒКЕНД, Барчкенд, Барчин — Сирдарё бўйида жойлашган ўрта аср қалъа-шаҳарларидан бири (12 — 14-а. лар); Жанд вилоятига кирган. Олтин Ўрда даврида Барчинлиғкендда зарб қилинган мис тангаларда «Барчин» ёзуви учрайди. 13а. 2-ярмида Барчинлиғкендга тарихчи Жамол Қарший келиб, уни ўз асарида Барчкенд деб қайд этган. Бу даврда Барчинлиғкендда туркманлар яшаганлар, шаҳар атрофида қўрғонлар ва қум барханлари ястаниб ётган, шаҳарда илм-фан, маънавий ҳаёт тараққий этган. Жамол Қарший Барчинлиғкендда араб, форс, туркийча шеърлар битган маҳаллий олимнинг маърузасини тинглаганини ёзади. 15адан сўнг Барчинлиғкенд атамаси манбаларда тилга олинмайди.