БАРСЕЛОНА — Испаниянинг шимшарқидаги шаҳар ва порт, Ўрта денгиз бўйида. Каталония мухтор вилояти ва Барселона провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,7 млн. киши (1991). Барселонага мил. ав. 3-а. да карфагенлар асос солган. 877 — 1137 й. ларда Барселона графлигининг пойтахти. 13 — 15-а. ларда Ўрта денгиз бўйидаги муҳим савдо шаҳри бўлган.
Барселона — Испаниянинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Денгиз, т. и., ҳаво ва автомобиль йўллари тугуни. Барселона порти Ўрта денгиз бўйидаги энг йирик портлардан (юк ташиш обороти йилига 20 млн. т чамасида). Б. Испаниянинг энг катта саноат шаҳри. Каталониядаги саноат и. ч. нинг 90%и Б. да. Асосий саноат тармоқлари: тўқимачилик, электрометаллургия, машинасозлик, кимё, целлюлоза, қоғоз, полиграфия, электротехника, цемент, озиқ-овқат, ёғоч-созлик, кўнчилик ва б. Халқаро миқёсдаги савдо-саноат ярмаркалари ўтказилиб турилади. 1888 ва 1929 й. ларда Барселонада Бутунжаҳон кўргазмаси бўлган, 25-Олимпиада (1992) ўйинлари бўлиб ўтган. Шаҳарда метрополитен қурилган. Ун-тлар (15-а. дан) ва б. олий ўқув юртлари, театр, консерватория, астрономия расадхонаси, музейлар, ҳайвонот боғи бор.
Меъморий ёдгорликлари: Сан-Пабло дель Кампо черкови (10-а.), готика услубидаги собор (1298 — 15-а,), СантаМария дель Map черкови (1320 — 70), Гуэль саройи (1885 — 89), Саграда Фамилия черкови (19-а. охири) ва б.