БАРРИКАДА (франц.) , кўча банд – кўча, йўл, кўприк ва тоғ йўлларида турли нарсалардан (ходалар, қум солинган қоплар, тошлар ва б.) қуриладиган сунъий мудофаа тўсиғи. Баррикада қадим замонлардан босқинчиларга қарши қўлланилгани маълум. Тарихий манбаларда Баррикада чеп деб тилга олинади. Баррикада 19-а. гача тош, қум солинган қоп, хода, қулатилган дарахтлар ва ш. к. дан қурилган. 20-а. дан аҳоли яшайдиган жойларни танк ва зирҳли машиналардан сақлаш учун махсус муҳандислик тўсиқлари барпо этила бошланди. Бундай Баррикада темирбетондан, турли блоклардан ясалиб, кўча ва йулларга шахмат катаги тартибида 2 — 3 қатор қурилади. 1871 й. Париж коммунаси пайтида коммунарлар, 1905 — 07 й. лардаги рус инқилоби пайтида ишчилар томонидан кенг қўлланилган.