БАРРАНКИЛЬЯ

БАРРАНКИЛЬЯ — Колумбиянинг шим. – ғарбидаги шаҳар, Атлантико департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,35 млн. киши (1985, шаҳар атрофи б-н). Магдалена дарёси бўйидаги порт, океан кемалари ҳам кира олади. Мамлакатнинг савдо-саноат маркази. Нефтни қайта ишлаш, кимё, цемент, пойабзал, тўқимачилик, металлсозлик ва кемасозлик саноати корхоналари мавжуд. Барранкилья порти орқали четга кофе, тери, нефть маҳсулотлари чиқарилади. Халқаро аэропорт, ун-тлар бор. Шаҳарга 1629 й. да асос солинган.