БАРНАРД ЮЛДУЗИ

БАРНАРД ЮЛДУЗИ — кучсиз қўшалоқ юлдуз. M5V спектрал синфига киради. Кўринмас йўлдошга (айланиш даври тахм. 25 йилга тенг) эга. Илонэлтувчи юддуз туркумида жойлашган. Барнард юлдузи гача бўлган масофа 1,83 пс га тенг. Барнард юлдузининг йил давомидаги хусусий ҳаракати 10,25» ни ташкил этади. Узоқ кузатишлар шуни кўрсатдики, Барнард юлдузи йўлдошининг массаси 1,2 Юпитер массасига тенг экан.