БАРКГАУЗЕН ЭФФЕКТИ

БАРКГАУЗЕН ЭФФЕКТИ — ташқи шароит (мас, магнит майдони) узлуксиз ўзгарганида ферромагнитлар магнитланганлигининг сакрашеимон ўзгариши. Немис физиги Г. Баркгаузен 1919 й. да кашф қилган. Ферромагнетикларда ҳар хил моддалар аралашмалари бўлгани учун (бегона аралашмалар, дислокация, қолдиқ механик кучланишлар ва ҳ. к. туфайли) Баркгаузен эффекти рўй беради, булар эса жисмнинг магнит структурасига таъсир қилади. Бу эффект ҳар хил ташқи шароит (мас, т-ра, босим ва ҳ. к.) ўзгаришида кузатилади (қ. Ферромагнетизм).