БАРИК СИСТЕМАЛАР

БАРИК СИСТЕМАЛАР (метеорологияда) — ҳаво босимининг атмосферада пасайган ёки баландлашган соҳаси (мас, циклон ва антициклон). Ҳаво босимининг, шу жумладан шамолнинг атмосферада муайян тақсимланишини ифодалайди (расмга қ.). Б. с. га қуйидагилар киради: ёпиқ изобарали соҳа — циклон ва антициклонлар; очиқ изобарали соҳа — нов (ложбина, паст босимли полоса — циклон марказидан тарновга ўхшаш чўзилган бўлиб, баланд босимли икки соҳа орасида жойлашган); тароқ (гребень, баланд босимли полоса — антициклон марказидан понасимон чўзилган ва паст босимли икки соҳа орасида жойлашган); эгар (седловина, алмашинувчи икки циклон ва антициклонлар орасида жойлашган). Бунда топографик ботиқ ерни босими паст соҳа б-н, баландликни босими баланд соҳа б-н, текисликни изобаралар билан солиштириш мумкин. Барик системалар узлуксиз бир жойдан иккинчи жойга силжийди, бунда катталиги, кучи ва йўналиши ўзгаради, емирилади ва қайта ҳосил бўлади. Ёпиқ изобарали Барик системалар юқорилашган сари очиқ изобарали системага айланади. Бу ҳодиса қайси баландликда рўй беришига қараб учга бўлинади: юқори, ўрта ва паст. Барик системаларнинг қайси хидда бўлиши унда т-ранинг тақсимланиш шароитига боғлиқ. Иссиқ циклон ва совуқ антициклонлар ҳамда термик асимметрик циклон ва антициклонлар паст системага, термик асимметрик ҳамда яхши ривожланган циклон ва антициклонлар ўрта системага ва, ниҳоят, иссиқ антициклонлар ва совуқ циклонлар юқори системага киради. Барик системаларнинг ўртача тезлиги 30 — 40 км/ соат, «яшаш даври» бир неча кундан то ҳафтагача ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Барик системалар еда шамол (асосан, Ерда) изобара бўйича паст босимли томонга бир оз оғиб эсади. 1000 — 1500 м дан баландда барча Барик системалар еда шамол изобара бўйича (паст босимни чапда ва юқори босимни ўнгда қолдирган ҳолда) эсади.