БАРИК МАЙДОН

БАРИК МАЙДОН (метеорологияда) — ҳаво босимининг атмосферада тақсимланиши. Асосий катталиги барик градиенти. Бу градиент атм. босимининг фазода ўзгариш даражасини ифодаловчи вектор. Физик маъноси жиҳатдан у ҳажм бирлигидаги ҳаво массасига таъсир этувчи кучлар йиғиндисига тенг.