БАРИЙ ФТОРИД, BaF2 — фторид кислотанинг барийли тузи, рангсиз кристалл модда. 970° гача а-фаза ҳолида турғун; зичлиги 4893 кг/м3. 970° да Р-фазага, 1207° да эса у-фазага ўтади. Суюқланиш т-раси 1368°, қайнаш т-раси 2250° атрофида. Сувда ёмон, фторид кислотанинг сувли эритмаларида яхши эрийди, органик эритувчиларда эримайди. 500° дан юқори т-рада сув буғида гидролизланади. Фторид кислота б-н беқарор гидрофторидлар ҳосил қилади. Барий фторид табиатда камёб минерал — франкдиксонит ҳолида учрайди. Барий карбонатга фторид кислота ёки унинг сувдаги эритмаларини таъсир эттириб олинади. Барий фторид шиша, эмаль ва флюслар ҳамда металларни муҳофаза қилувчи қопламаларнинг компонентлари, инфрақизил оптика ва лазер учун материал, U/6 ни тозалашда сорбент сифатида қўлланилади.