БАРБИТУР КИСЛОТА

БАРБИТУР КИСЛОТА, малонилмочевина, C4O3H4N2 — органик бирикма. Мол. м. 128,10; рангсиз кристалл модда. Суюқланиш т-раси 248°. Совуқ сувда ва этанолда ёмон эрийди. Иссиқ сувда ва эфирда яхши эрийди. Барбитур кислота мочевинага натрий алкоголят иштирокида малонат кислота ёки унинг диэтил-эфирини таъсир эттириб ҳосил қилинади. Барбитур кислота рибофлавин, пирамидин, виолурат ва мочевина кислоталарини олишда ишлатилади. Унинг амино ва метилен гуруҳларидаги водород атомларини тегишли радикаллар билан алмаштириб, тиббиётда қўлланиладиган барбшпуратлар деб аталувчи дори препаратлар олинади.