БАРБАТ (форс.-тож. — ўрдак сийна) — Қадимда Ўрта Шарқ халқлари амалиётидаги торли чертма соз. Косаси катта, дастаси калта, кўпинча 3 — 4 торли. Энг қад. намуналари Ўрта Осиёга мансуб. Уд созига асос бўлган чолғулардан. Афросиёбдан Барбатга ўхшаш соз чалаётган созандаларнинг мил. ав. 2 — 1-а. лар — мил. 1 – а. ларга оид ҳайкалчалари топилган. Борбад Марвий (6 — 7-а. лар) исмли машҳур бастакор, хонанда ва созанда Барбатнинг ўтмишдаги энг моҳир ижрочиси бўлган.
Ад.: Вызго Т., Музыкальные инструменты Средней Азии, М., 1980; Борбад, эпоха и традиции культуры, Душанбе, 1989.