БАРБАРОССА РЕЖАСИ

«БАРБАРОССА» РЕЖАСИ («Barbarossa Fall») — фашистлар Германиясининг собиқ Совет Иттифоқига қарши уруш очиш режасининг шартли номи. 1940 й. 21 авг. дан бошлаб ишлаб чиқилиб, шу йил 18 дек. да тасдиқланган. Унда Днепр ва Ғарбий Двина дарёларидан ғарброқдаги ҳудудда Қизил Армиянинг асосий кучларини яшин тезлигида тормор қилиб, Архангельск-Волга-Астрахон чизиғига чиқиш, 2 — 3 ой ичида урушда ғалаба қозониш мўлжалланган эди. Собиқ Иттифоқ халқларининг жасоратлари ва беҳисоб қурбонлари эвазига «Барбаросса режаси» р. барбод бўлди.