БАНЯ-ЛУКА — Босния ва Герцеговинадаги шаҳар, Врбас дарёси бўйида. Аҳолиси 195 минг киши (1991). Машинасозлик (жумладан электротехника, радиоэлектроника), кимё, ёғочсозлик, кун пойабзал, озиқовқат (жумладан тамаки) саноати корхоналари бор. Б.-Л. шаҳри яқинида олтингугуртли шифобахш иссиқ булоқлар мавжуд. Шаҳар 1969 й. да зилзиладан зарар кўрган, кейинроқ қайта тикланган.