БАНТУ — Марказий ва Жан. Африкадаги халқлар гуруҳи (энг йириклари — руанда, макуа, шона, конго, малави, рунди, зулу, коса ва б.). Умумий сони 200 млн. га яқин киши (1992). Банту тилларит сўзлашади. Туб жой аҳоли (пигмейлар, койсан тилларида сўзлашувчи қабилалар) билан ассимиляциялашиб кенг тарқалган (мил. ав. 1минг йилликдан бошлаб 19-а. гача).