БАНТИНГ (Banting) Фредерик Грант (1891.14.11, Аллисон, Онтарио — 1941.22.2, Ньюфаундленд) — канадалик физиолог. Р. Маклеод ва б. б-н ҳамкорликда меъда ости безининг гормонал функцияси устида тадқиқот олиб борган, биринчи бўлиб инсулин гормонини кашф этган. Нобель мукофоти лауреати (1923, Р. Маклеод билан биргаликда).