БАНСКА-БИСТРИЦА

БАНСКА-БИСТРИЦА — Словакиядаги шаҳар, Грон дарёси бўйида. Аҳолиси 73 минг киши (1984). Т. й. тугуни. Машинасозлик (станоксозлик), электротехника, рангли металлургия, кимё-фармацевтика саноати; ёғочсозлик, цемент, тўқимачилик (асосан жун газлама) ва озиқ-овқат корхоналари бор. Гитлер босқинчиларига қарши Словакия миллий қўзғолони маркази (1944 й.) бўлган. Готика черкови (13 – а.), Ратуша (16 — 17-а. лар) сақланган. Халқ театри бор.