БАНКА

БАНКА, Бангка — Индонезияга қарашли орол. Катта Зонд о. лари таркибида. Майд. 11,6 минг км2. Бош шаҳри — Панкалпинанг. Оролнинг кўп қисми аллювиал текислик, баъзи жойларида гранитли тепаликлар учрайди. Энг баланд жойи 699 м. Б. да нам тропик ўрмонлар бор; ботқоқлик кўп. Қалайи қазиб олинади. Аллювиал, қирғоққа яқин денгиз ва гидротермал конлар мавжуд бўлиб, 1709 й. дан бошлаб фойдаланилади. Металлнинг умумий захираси 275 минг т. чамасида. Сочилмаларда касситерит миқдори 150 — 700 г/м3.