БАНК КРЕДИТИ

БАНК КРЕДИТИ — банкларнинг мижозларга вақтинчалик фойдаланиш учун капитал бериши. Банклар қайтаришлик, банк фоиз тўлови ва муддатлилик шартларида ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан кредитлар беради. Турли ссудалар (савдо-сотиқ, кўчмас мулкни гаровга олиш, асосий капитални кенгайтириш ва б.), векселлар ҳисоби каби шакллари бор (қ. Банклар).