БАНДУНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

БАНДУНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ — Осиё ва Африкадаги 29 мамлакатнинг Бандунг шла 1955 й. 18 — 24 апр. да бўлиб ўтган конференцияси. Бандунг конференциясига ташаббускор давлатлар — Ҳиндистон, Бирма, Индонезия, Покистон ва Цейлон намояндалари билан бирга Афғонистон, Камбоджа, Хитой Халқ Республикаси, Миср, Эфиопия, Олтин Қирғоқ, Эрон, Ироқ, Япония, Иордания, Лаос, Ливан, Либерия, Ливия, Непал, Филиппин, Саудия Арабистони, Судан, Сурия, Таиланд, Туркия, Вьетнам Демократик Республикаси ва Жан. Вьетнам, Яман вакиллари таклиф этилди. Уларни умумий масала — тинчлик ва миллий мустақилликка эришиш масаласи бирлаштирди. Бандунг конференцияси ҳар бир халқ ва миллатнинг ўзини идора қилиш ҳуқуқига амал қилган ҳолда, ирқий тенгсизлик сиёсатини қоралади. Тинчтотув яшашнинг беш тамойили («Панча шила») асосида «Ялпи тинчлик ва ҳамкорликка кўмаклашиш тўғрисидаги декларация»ни қабул қилди. Атом ва термоядро қуролларини тайёрлаш ва синовдан ўтказишни тақиқдашга, халқаро муносабатларда низоли масалаларни тинч йўл билан ҳал этишга чақирди.