БАНДУНГ — Индонезиянинг Ява о. даги шахар. Жакартадан 85 км жан.-шарқда, денгиз сатҳидан 600 м баландликда жойлашган. Ғарбий Ява вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2 млн. киши (1990). Т. й., автомобиль ва ҳаво йўллари тугуни. Б. Индонезиянинг йирик саноат, илмий ва маданий марказларидан. Тўқимачилик ф-калари, озиқ-овқат, кимё, металлсозлик, каучукни қайта ишловчи корхоналар ва йирик т. й. устахоналари бор. Б. хинин ишлаб чиқариш билан машҳур. Бандунгда и. т. институтлари, тўқимачилик ва технология ин-тлари, Пастер ин-ти (шифобахш зардоб ва вакцина ишлаб чиқарилади), марказий электротехника лаб. ва ун-т, ядро энергетикаси маркази бор. Бандунг яқинида (15 км) расадхона қурилган. Санъат, геология музейлари бор. Тоғ курорти ва туризм ривожланган. 1955 й. да Бандунгда Осиё ва Африка мамлакатлари вакилларининг тинчликни мустаҳкамлашга бағишланган Бандунг конференцияси бўлиб ўтган. Шаҳар 1810 й. да барпо этилган.