БАНДИХОН

БАНДИХОН — Сурхондарё вилоятидаги дара. Бойсунсой водийси Такасакиради тизмасини кесиб ўтган жойда. Бандихоннинг уз. 10 — 12 км, тагининг энг тор жой 8 — 10 м. Ён бағирлари тик, жан. ён бағрида баъзан қияроқ жойлари ҳам учрайди. Бандихон ён бағирлари бўр даврининг гил, гипс, оҳактош, алевролит жинсларидан, сувайирғич қисми палеоген оҳактошларидан тузилган. Оҳактош жинслари қаттиқ бўлганидан кам емирилтан. Бойсунсой бу дарада тор (4 — 5 м) ўзанда оқади. Бойсун билан Қумқўрғон ш. лари ўртасидаги энг яқин йўл шу дарадан ўтади.