БАНДА ДЕНГИЗИ

БАНДА ДЕНГИЗИ — Тинч океандаги ороллар оралиғидаги денгиз. Индонезияда, Серам, Ветар, Жан.-Шарқий ва б. ороллар орасида. Майд. 714 минг км2, чуқ. 7440 м гача. Сувининг йиллик ўртача т-раси 27*. Шўрлиги 34,5%. Тубида сойликлар ва баландликлар, жан. да Гунунг-Апи сув ости вулкани бор. Денгазда учар балиқ, акула, тунец ва саккизоёқлар яшайди. Амбон порти (Амбон о. да) бор.